Профессор ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот
Зоҳир Ғофуров 1935-йилда деҳқон оиласида туғилганлар. 1952-йилда ўрта мактабни тамомлаганлар. 1954-йилда Ўқитувчилар институти (икки йиллик)нинг тарих ва конституция факултетини имтиёзли диплом билан тугатганлар. Бир йил етти йиллик мактабда муаллимлик қилганлар. 1954-йилда Низомий номлий Тошкент давлат педагогика институти тарих-филология факултетига ўқишга кириб 1959-йилда мазкур институтни ўзбек тили, адабиёт ва тарих ихтисоси бўйича тўла курсини имтиёзли диплом билан тамомлаганлар. 1968-йилда фалсафа фанлари номзоди, 1973-йилда эса фалсафа фанлари бўйича доцент ва 2007-йилда фалсафа фанлари профессори унвонига эга бўлганлар. 2007-йилдан бошлаб Тошкент Молия институти профессори. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида ҳамда Тошкент давлат юридик институтлари фалсафа кафедраларида фаолият кўрсатганлар. Ҳаётларининг охирги йилларида Тошкент Молия институтининг "Ўзбекитон демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти" кадедраси профессори бўлиб ишлаганлар.
Зоҳир Ғофуровнинг "Ақлий ва жисмоний меҳнат диалектикаси", "Миллий масалабўйича фалсафий суҳбатлар", "Фалсафа", "Миллий истиқлол ғояси ва тарқаққиёти", "Ватан тақдирини ўйлаб", "Терроризимнинг ижтимоий хавфлилиги", "Маҳалла - ноёб миллий қадрият", "Инсон бахт учун туғилади", "Наврўзнинг ноёб хислат ва фазилати", "Шахснинг гармоник ривожланиш диалектикаси", "Маънавий юксалиш ва ҳуқуқий баркамоллик", "Маънавият сабоқлари", "Мустақилликнинг маънавий заминлари", " Мафкура ва миллий ғоя", "Мустақиллик ва миллий тикланиш", "Бахт қомуси", "Ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданият - тараққиёт омили", "Демократик жамият қуришда кучли ижтимоий ҳимоя ва адолат тамойиллари", "Миллий истиқлол - маънавий-маърифий юксалиш", "Табиатни эъзозлаш - умумбашарий муаммо", "Мустақиллик ва миллий ўзликнинг тикланиши", "Истиқлол ва тараққиёт мафкураси: мақсад ва йўналишлари", "Шахс камолоти", "Маънавий юксалиш сари", "Адолат ва ҳақиқат-демократик жамият қуриш мезони", "Инсон баркамоллиги", "Табиатни муҳофаза қилишнинг маънавий-маърийий таълимотининг тараққиёти", "Фуқаролик институтлари-тарққиёт омили" номли юздан ортиқ дарсликлари, ўқув қўланмалари, монографиялари, рисолалари нашр этилган.
Меҳнат фаолиятлари